Осиё ўйинлари: байдарка ва каноэчилар бирйўла учта медалга эга чиқди
Эртага ҳамюртларимиз яна 6 та дастурда медаллар учун кураш олиб боришади.
Осиё ўйинларининг байдарка ва каноэ баҳсларининг иккинчи стартида ҳам Ўзбекистон делегацияси ҳисобига медал ёзиб қўйилмоқда. 1000 метрга каноэда эшкак эшиш бўйича эркаклар ўртасидаги дастурда Владлен Денисов делегациямизга яна бир кумуш медални тақдим қилди.
Байдаркада эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасида 500 метрга эшкак эшиш баҳсида яна бир медал қўлга киритилди. Унда стартга чиққан Екатерина Шубина ҳамда Aрина Танатмишева жуфтлиги маррага учинчи бўлиб етиб келди ва бронза медалига сазовор бўлди.
Шунингдек, 500 метрга каноэда эшкак эшиш бўйича жуфтлик баҳсларида Aртур Гулиев ҳамда Камрон Aҳтамов тўртинчи, Нилуфар Зокирова ҳамда Гулбаҳор Файзиева эса бешинчи бўлиб маррага келди. Худди шу масофада стартга чиққан байдаркачи йигитларимиз Денис Онуфриев ҳамда Озоджон Aмриддинов еса еттинчи поғонадан жой олишди.
Эртага ҳамюртларимиз яна 6 та дастурда медаллар учун кураш олиб боришади.
Аввалроқ Ўзбекистон жамоаси медаллар ҳисобида тўртинчи ўринга қайтгани хабар берилганди.