Туркияда теракт: худкуш ўзини портлатди
Ҳозирча ҳеч бир ташкилот бу ҳужумни ўз зиммасига олмаган.
Жаҳон
1 октябрь 2023 йил
Анқарадаги ички ишлар вазирлиги биноси олдида портлаш содир этилди. Бир худкуш машинадан тушиб, бино дарвозаси томон юрган ва ўзини портлатган.
Маълумотларга кўра, ҳужум қилганлар икки киши бўлган, бири ўзини портлатган бўлса, иккинчиси полиция томонидан йўқ қилинган.
"Отишма вақтида икки полициячимиз енгил жароҳат олди. Бу курашимиз сўнгги террорчи зарарсизлантирилмагунича давом этади", деб ёзган ички ишлар вазири Twitter саҳифасида.
Ҳозирча ҳеч бир ташкилот бу ҳужумни ўз зиммасига олмаган.