Шавкат Мирзиёев Қатарга боради
Уни Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний таклиф қилган.
Сиёсат
1 октябрь 2023 йил
Шавкат Мирзиёев 1-2 октябрь кунлари давлат ташрифи билан Қатарга боради. Уни Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний таклиф қилган.
Ташриф доирасида:
- олий даражадаги икки томонлама музокаралар;
- “ЭКСПО Доха-2023” – “Яшил саҳро, янада яхши атроф-муҳит” халқаро кўргазмасининг очилиш маросими;
- Ўзбекистон-Қатар ҳамкорлигининг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари;
- халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашадилар.
Шунингдек, давлат ташрифи якунида турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.