Ўзбекистон Осиё ўйинларида икки поғона пастлаб кетди
Жамоа ҳисобида жами 31 дона медал бор.
Ўзбекистон делегацияси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида 6 та олтин, 10 та кумуш ва 15 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 6-ўринга тушди.
Куни кеча футбол терма жамоаси Индонезияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди.
Боксчи Райҳон Қодирова қатарлик Дана ал-Жаборни муддатидан аввал енгди.
Ҳасанбой Дўстматов қозоғистонлик Сакен Бибоссиновни енгди ва чорак финалга чиқди. Асадхўжа Мўйдинов эса филиппинлик рақини мағлуб этди.
Футболчи қизларимиз Хитой термасини йирик 6:0 ҳисобида ютди.
Қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўзининг муваффақиятли юришини давом эттирмоқда. Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пердибаева ҳамда Паола Плиегодан иборат жамоамиз финалга йўл олди.
Улар шиддатли ярим финал жангида Хитой устидан 45:43 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медал учун майдонга чиқадиган бўлишди
Бугун делегация аъзолари 12 та спорт турларида медаллар учун курашади.
Қўшниларимиздан Қозоғистон 11 ўринга (+1) кўтарилган бўлса, Тожикистон 19 (-2), Қирғизистон 21 (-3) ва Туркманистон 30 ўринга (-1) тушиб кетди.