Абдусатторовда кумуш, Синдоровда бронза. Сўнгги натижалар

Шунингдек, Умида Омонова Ўзбекистон делегацияси ҳисобига кумуш медални тақдим қилди.

Спорт
28 сентябрь 2023 йил
Абдусатторовда кумуш, Синдоровда бронза. Сўнгги натижалар

Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам делегациямиз ҳисобига қўшалоқ медаллар тақдим қилди.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Нодирбек Aбдусатторов 7 очко билан кумуш, Жавоҳир Синдоров эса 6.5 очко билан бронза медалига сазовор бўлди.

Шунингдек, Умида Омонова Ўзбекистон делегацияси ҳисобига кумуш медални тақдим қилди. 9 тур якунига кўра, Омонова 6.5 очко билан иккинчи натижани қайд этди ва кумуш медал билан тақдирланди.

Ўқ отиш дастурида делегациямиз ҳисобига яна бир медал ёзилди. Владимир Свечников 10 метрга пневматик тўппончадан отиш дастурида бронза медалига сазовор бўлди.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+