Ироқдаги тўйда фожиа: юз киши қурбон бўлди
Бундан ташқари, 150 нафардан ошиқ киши жароҳатланган.
Жаҳон
27 сентябрь 2023 йил
Ироқ шимолида жойлашган Нинева провинциясидаги тўйхонада содир бўлган ёнғин оқибатида 100 киши ҳалок бўлди, 150 дан ортиқ киши жароҳатланди.
Бу ҳақда INA агентлиги ҳудуд соғлиқни сақлаш бошқармасига асоланиб хабар берди.
“Дастлабки маълумотларга кўра, Aл Ҳамдания шаҳридаги тўйхонада юз берган ёнғин оқибатида юз киши ҳалок бўлган ва 150 дан ортиқ жароҳатланган”, — дейилади хабарда.
Тахминларга кўра, ёнғинга пиротехника сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Бунгача ОAВ 9 киши ҳалок бўлгани ва 25 киши яралангани ҳақида хабар берганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорабоғда ёқилғи ташувчи юк машинаси портлаши оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлганди.