platina.uz

Қиличбозлар медални нақд қилди, Ўзбекистон ҳамон кучли тўртликда

Бугунги илк медални 10 метрга пневматик милтиқдан отиш бўйича аралаш жамоавий дастурда иштирок этган Жавоҳир Соҳибов ва Мухтасар Тоҳирова жуфтлиги кумуш медални қўлга киритди.

Спорт
26 сентябрь 2023 йил
Қиличбозлар медални нақд қилди, Ўзбекистон ҳамон кучли тўртликда

Ўзбекистон делегацияси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида 4 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида ҳозирча 4 ўринда бормоқда.

25 сентябр куни таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси делегациямиз ҳисобига 2 та бронза медалини тақдим қилди. Шулардан бири яккалик баҳсларида Мадинабону Маннопова ҳиссасига тўғри келса, яна бир медал аралаш жамоавий дастурда қўлга киритилди.

Зайнаб Дайибекова Осиё ўйинларининг ярим финалига йўл олди. Қиличбозликнинг сабля дастурида иштирок этаётган спортчимиз 1/8 финалда япониялик Шиҳоми Фукушимани 15:12, чорак финалда эса хитойлик Хенгю Янгни 15:12 ҳисобида мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. Эслатиб ўтамиз, ярим финал иштирокчилари ўзлари учун бронза медалини кафолатлаб қўйишади.

Бугунги илк медални 10 метрга пневматик милтиқдан отиш бўйича аралаш жамоавий дастурда иштирок этган Жавоҳир Соҳибов ва Мухтасар Тоҳирова жуфтлиги кумуш медални қўлга киритди. Саралашдан иккинчи натижа билан ўтган мерганлар олтин медал учун кечган баҳсда хитойлик жуфтликка имкониятни бой бериб қўйди.

Қўшниларимиздан Тожикистон 10, Қозоғистон 15 ва Туркманистон 21-ўринда бормоқда. Қирғизистон жамоаси ҳали медалга сазовор бўлмади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+