Ўзбек спортчилари яна олтин ва бронза медалларга эга чиқди
Дзюдочи Муроджон Йўлдошев эса япониялик рақибини енгиб, бугун учун учинчи, умумий ҳисобда эса тўртинчи олтин медални қўлга киритди.
Хитойда ўтаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон вакиллар навбатдаги медалларни қўлга киритди.
Жумладан, таэквондочи Мадинабону Маннопова иккинчи бор Осиё ўйинларининг медалига сазовор бўлди.
-49 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз ярим финалда Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони, таиландлик Панипак Вонгпаттанакитга кичик ҳисобларда имкониятни бой берди ва бронза медали билан тақдирланди.
Дзюдочи Муроджон Йўлдошев эса япониялик рақибини енгиб, бугун учун учинчи, умумий ҳисобда эса тўртинчи олтин медални қўлга киритди.
Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аралаш жамоавой дастурда бронза медалини қўлга киритди. Ярим финалда Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб борган спортчиларимиз 47:48 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Ушбу натижа орқали таэквондочиларимиз бронза медалига сазовор бўлдилар. Терма жамоа таркиби: Шуҳрат Салаев, Жасур Жайсунов, Озода Собиржонова, Светлана Осипова.
Тимур Кападзе бошчилигидаги футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлади. “C” гуруҳида Гонконг билан ўзаро ўйинларда майдонга тушган йигитлар ҳар икки учрашувни ғалаба билан якунлаб, плей-офф босқичига йўл олди. Бугунги ўйин 2:1 ҳисобида ҳамюртларимизнинг фойдасига ҳал бўлди.
Гулноза Матниязова -70 кг вазн тоифасида совриндорлар қаторидан жой олди. Хитой Тайпейи вакили Ю Жунг Лиаога қарши курашган спортчи ишончли ҳаракатлари билан иккинчи бор Осиё ўйинларининг бронза медалига сазовор бўлди
Ўзбекистоннинг аввалги натижаларида ҳақида ушбу ҳаволада ўқишингиз мумкин.