Осиёни кўзлаётган суперюлдузлар: бугун ОЧЛ ўйинлари бошланади

Унда дунёнинг суперюлдузлари ўйнайдиган жамоалар ва ўша жамоалар орасидан Ўзбекистонга келадиганлари ҳам бор.

Спорт
18 сентябрь 2023 йил
Осиёни кўзлаётган суперюлдузлар: бугун ОЧЛ ўйинлари бошланади

Бугундан Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи ўйинлари бошланади. Унда дунёнинг суперюлдузлари ўйнайдиган жамоалар ва ўша жамоалар орасидан Ўзбекистонга келадиганлари ҳам бор.

Жумладан, бугунги ўйинлар орасида Наманганнинг Навбаҳор жамоаси Неймар ўйнайдиган Ал-Ҳилол, Олмалиқнинг ОКМК клуби эса Бензема ва Канте каби футболчилари бор Ал-Иттиҳод, Қаршининг Насаф жамоаси Ал-Файсали меҳмони бўлишади.

Шунингдек, Пахтакор жамоаси Тошкентда бошқа бир араб клуби Ал-Айнни қабул қилади. Криштиану Роналдунинг Ан-Наср жамоаси эса Эронда Персеполис меҳмони бўлади.

ОЧЛ, гуруҳ босқичи, 1-тур

18 сентябр

Мумбай Сити - Нассажи Мазандаран (19:00)
Ал-Қува - Сепаҳон (21:00)
Ал-Иттиҳод - ОКМК (21:00)
Ал-Файсали - Насаф (21:00)
Ас-Садд - Шаржа (23:00)
Ал-Ҳилол - Навбаҳор (23:00)

19 сентябр

Улсан - Патум Юнайтед (15:00)
Йокохама - Инчеон (15:00)
Кайа - Шандонг (17:00)
Жохор Дарул - Кавасаки (17:00)
Пахтакор - Ал-Айн (19:00)
Истиқлол - Аз-Зухайл (21:00)
Ахал - Ал-Файха (21:00)
Персеполис - Ан-Наср (23:00)

20 сентябр

Бурирам Юнайтед - Зежианг (15:00)
Мелбурн Сити - Венфорет (15:00)
Жонбук - Китчи (15:00)
Ханой - Поханг (17:00)
Лион Сити - Бангкок Юнайтед (17:00)
Вухан - Урава Редс (17:00)

Ўйинлар Тошкент вақти билан кўрсатилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+