Хитой мудофаа вазири "кўздан ғойиб бўлди"
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой собиқ ташқи ишлар вазири Цин Ган бир ой давомида оммага кўриниш бермаган ва якунда истеъфога чиққанди.
Икки ҳафта давомида омма олдига кўриниш бермаётган Хитой мудофаа вазири Ли Шанфунинг бирданига Вьетнам ҳарбий идоралари раҳбарлари билан учрашуви ҳам бекор қилинди. Бу ҳақда Reuters агентлиги вазиятдан хабардор бўлган уч нафар мансабдор шахсга таяниб хабар берди.
Материалда айтилишича, 7-8 сентябр кунлари Хитой вазирлиги раҳбари Ханой вакиллари билан учрашувда иштирок етиши керак эди. Вьетнам ҳукумати ҳар йили ўз чегарасида икки томонлама хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишга бағишланган ушбу тадбирни ташкил қилади.
Бироқ агентлик маълумотларига кўра, учрашувни кейинга қолдиришга тўғри келган. Учрашувдан бир неча кун олдин Пекин Ли Шанфунинг аҳволи ёмонлашгани ҳақида хабар берди.
"Лининг сафарининг тўсатдан бекор қилиниши Хитойнинг собиқ ташқи ишлар вазири Цин Гангнинг тушунарсиз истеъфоси ортидан содир бўлди, у ҳам узоқ вақтдан бери омма олдида кўринмаганди", дейилади мақолада.
Шу билан бирга, агентликнинг қайд этишича, айни пайтда Хитой Халқ озодлик армияси элита ракета кучлари раҳбариятида кадрлар ўзгариши содир бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой собиқ ташқи ишлар вазири Цин Ган бир ой давомида оммага кўриниш бермаган ва якунда истеъфога чиққанди. Унинг ўрнига Ван И лавозимга тайинланган.