platina.uz

Тележурналист Рамина Ягафарова вафот этди

Рамина Ягафарова "Дунё бўйлаб" телеканалида рус тилида эфирга узатиладиган "Своими глазами" ҳамда "Актуално" дастурларини олиб борган.

Жамият
15 сентябрь 2023 йил
Тележурналист Рамина Ягафарова вафот этди

"Дунё бўйлаб" телеканали журналисти Рамина Ягафарова тўсатдан вафот этди.

Қайд этилишича, Рамина Ягафарова 12 сентябрь куни кечқурун Чилонзор туманидаги хусусий клиникалардан бирида даволанаётган онасини кўриш учун борган.

Журналист томоғидаги оғриқ сабаб ўзи билан олиб юрган левофлоксацин (антибиотик) таблеткасини ичади. Орадан 10-15 дақиқа ўтиб, уни тутқаноқ тутган ва ҳушини йўқотган.

Хусусий клиника шифокорлари Ягафаровага биринчи тез тиббий ёрдамни кўрсатган, шундан сўнг уни жонлантириш бўлимига жойлаштиришган. Даво муолажаларидан сўнг у ҳушига келган, аҳволи яхшиланган.

Бироқ 13 сентябрь куни кундузи аёлда тутқаноқ қайталанган. Тиббий муоалажаларга қарамай, журналист тахминан 17:50 да вафот этган, дейилади Чилонзор туман прокуратураси ахборотида.

Рамина Ягафарова "Дунё бўйлаб" телеканалида рус тилида эфирга узатиладиган "Своими глазами" ҳамда "Актуално" дастурларини олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, май ойида “Yoshlar” телеканалининг “Yangi Davr” дастури телебошловчиси, журналист Нозима Маҳмудова операция вақтида вафот этганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+