Бразилия президенти Путинни қамамаслигини айтиб, сўнг гапини инкор этди
Бразилия Путинни қамашга ордер берган Халқаро суд юридикциясини ратификация қилган.
Бразилия президенти Лула да Силва бир кун аввалги чиқишида Россия президенти Владимир Путин 2024 йилдаги G20 саммитида мамлакатга келса қамалмаслигини айтди.
Таъкидлаш жоизки, Бразилия Путинни қамашга ордер берган Халқаро суд юридикциясини ратификация қилган.
Аммо, бугунги чиқишида Бразилия президенти Путин борасидаги гапларидан қайтган.
"Бразилияда уни ҳисбга олишадими, йўқми, билмайман. Буни ҳукумат эмас, суд тизими ҳал қилади", деган да Силва.
Халқаро жиноий суд 17 март куни Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер берганди. Путин Украинанинг босиб олинган вилоятларидан болаларни Россияга ноқонуний ўтказишда жавобгар деб ҳисобланади. Ушбу суд қароридан сўнг, Жанубий Aфрика август ойининг охирида БРИКС саммитини ташкил этиш пайтида танлов муаммосига дуч келди, чунки бу мамлакат Рим статутининг иштирокчиси ҳисобланади. Натижада тадбирда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров иштирок этди.