platina.uz

Таъмирланмаган йўллар, электр ва ишсизлик: пойтахдаги масалаларга чора кўрилмоқда

Инфратузилма ҳолати яхшилаш учун Бектемир ва Яшнобод туманларида ички йўлларнинг 4 кмга яқин қисми асфальт қилинди.

Жамият
7 сентябрь 2023 йил
Таъмирланмаган йўллар, электр ва ишсизлик: пойтахдаги масалаларга чора кўрилмоқда

Президент Халқ қабулхоналарига келиб тушаётган аҳоли мурожаатлари ҳамда уйма-уй юриб ўрганишлар натижасида аниқланган муаммоларга ечим топиш, жойларда «Обод хонадон», «Обод кўча» ва «Обод маҳалла» мезонларини жорий этиш мақсадида тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Тошкент шаҳрида давом эттирмоқда.

Ишчи гуруҳга Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг масъул ходимлари, 13 та республика вазирлик ва идоралари ҳамда вилоят, туман ва шаҳар секторлари, соҳавий ташкилотлар раҳбарлари жалб этилди.

Аниқланган муаммоларни ҳал этиш мақсадида 3 кун давомида қатор ишлар бажарилди.

Жумладан, йўл, коммуникация тармоқлари, инфратузилма ҳолати яхшилаш учун Бектемир ва Яшнобод туманларида ички йўлларнинг 4 кмга яқин қисми асфальт қилинди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 88 та бетон устунлар ўрнатилди, 1,8 км тармоқ тортилиб, 2 та трансформатор ўрнатилди. Ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 1,3 км сув қувурлари ва 12 та сув қудуқлари жорий таъмирланди. Юнусобод, Чилонзор, Миробод туманларида ичимлик суви қувурларида юзага келган носозликлар бартараф этилди. Газ таъминоти бўйича 5 км газ қувурлари қурилди, 3 та газ тақсимлаш пунктлари таъмирланди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда кўмакка мухтож аҳоли қатламини ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари ҳам Республика ишчи гуруҳи эътибори марказида бўлди.

Хусусан, тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш мақсадида фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 34 нафар фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган 294,4 млн. сўмлик асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари субсидия асосида олиб берилди.

“Саҳоват ва кўмак” жамғармасидан “Темир дафтар” рўйхатидаги 14 нафар фуқарога ва эҳтиёжманд оилаларга жами 364, 0 млн. сўмлик қуёш панели ўрнатишга маблағлар ажратилган.

“Аёллар дафтари” рўйхатидаги 278 нафар хотин-қизларга 449,4 млн. сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. “Ёшлар дафтари” рўйхатидаги 68 нафар фуқароларга 238 млн.сўмлик ёрдам кўрсатилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+