platina.uz

Тошкент ҳокимияти трансформаторлар эскирганини тан олди

Бугунги кунда Тошкент шаҳрининг энергия таъминоти тизимига 152 та трансформатордан иборат 82 та подстанция киради. 

Жамият
23 июнь 2023 йил
Тошкент ҳокимияти трансформаторлар эскирганини тан олди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги эълон қилган ҳисоботда пойтахтда фойдаланилаётган кўплаб трансформаторлар эскиргани айтиб ўтилди.

Жумладан, Тошкент шаҳридаги электр узатиш тармоқларининг қарийб чорак қисми ва юқори кучланишли подстанциялардаги трансформаторларнинг 37 фоиздан ортиғи 40 йилдан зиёд вақтдан буён ишлаб келмоқда.

Бугунги кунда Тошкент шаҳрининг энергия таъминоти тизимига 152 та трансформатордан иборат 82 та подстанция киради.

Подстанциялардаги 56 та трансформатор ва 1 883 км узунликдаги электр узатиш линиялари 40 йилдан ортиқ вақт давомида ишлаб турибди.

Подстанциялардаги трансформаторларнинг 36 фоизи ҳамда электр узатиш тармоқларининг 24 фоизи 25 йилдан 40 йилгача бўлган даврда эксплуатация қилинмоқда, дейилади ҳокимлик эълон қилган маълумотда.

Энергетика таъминоти нисбатан барқарор кўриладиган Тошкент ҳам сўнгги йилларда бу муаммо билан тўқнашмоқда. Жумладан, 2023 йил январ ойида кузатилган аномал совуқ пойтахт энерготизимини карахт қилиб қўйганди.

Ҳатто, президент Шавкат Мирзиёев собиқ ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевни шу муаммолар ортидан ишдан олганди.

Лекин электр узилишлар фақат қишга хос бўлмай қолди. Давом этаётган июнь ойида ҳам электр узилишлари давом этмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+