Фарғонада арақдан 7 киши заҳарланди, бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат бўйича жиноий иш очилган, тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.

Жамият
6 сентябрь 2023 йил
Фарғонада арақдан 7 киши заҳарланди, бир киши ҳалок бўлди

Фарғона вилояти Қўштепа ва Олтиариқ туманларида контрафакт арақдан 7 киши заҳарланди. 

Қайд этилишича, 2 киши Қўштепадаги, 5 киши Олтиариқдаги шифохонага ётқизилган. Улардан бири эса вафот этган.

Айни пайтда қўлбола арақ тайёрлаган гумондор шахс ушланган. Маълум бўлишича, у бир неча кафе ва оилавий ошхоналарга шу арақни сотган.

Ҳолат бўйича жиноий иш очилган, тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+