Истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар қимматлади
Йил бошидан буён истеъмол секторидаги нархлар индекси ўртача 3,8 фоизга ўсган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг август ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,5 фоизга ошган.
2023 йилнинг август ойидаги истеьмол нархлари индекси таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 0,6 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари 0,4 фоизга ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш нархлари ўртача 0,7 фоизга ошгани кузатилган.
Истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси 9,0 фоизга етди.
Йил бошидан буён истеъмол секторидаги нархлар индекси ўртача 3,8 фоизга ўсган.
Аввалроқ ўтказилган сўровномада ўзбекистонликлар ўзларининг ўтган йилдаги моддий аҳволи ва молиявий ҳолатини баҳолай туриб, фуқароларнинг аксарияти – 66,1фоизи яхшиланишларни қайд этганди.