Китобда деҳқон бозори ёниб кетди
Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Ўзбекистонда бозорлар ёниши ҳолатлари кўп учрамоқда.
Қашқадарё вилояти, Китоб тумани марказий деҳқон бозори ёниб кетди. Воқеа гувоҳларидан бирининг айтишича, ҳодиса 31 август тонгида содир бўлган.
Жумладан бозорнинг ҳўл ва қуруқ мевалар сотиладиган қисми ва бир нечта хўжалик моллари дўконлари ёнган.
Қашқадарё ФВБ ҳодисани тасдиқлаб, расмий муносабат эълон қилди. Унда айтилишича, ёнғинда 36 кв.м ҳудуд ёнган, ўт ўчирувчилар ҳаракати натижасида 2700 кв.метр ҳудуд ёнғиндан сақлаб қолинган.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Ўзбекистонда бозорлар ёниши ҳолатлари кўп учрамоқда. Жумладан, беш кун аввал Андижон вилояти, Балиқчи тумани бозори ёнганди. Шунингдек, Наманган, Хива, Қўқон ва Бухородаги бозорларда ҳам йирик ёнғинлар кузатилганди.