Бедарак йўқолган боланинг жасади қудуқдан топилди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга кадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жамият
30 август 2023 йил
Бедарак йўқолган боланинг жасади қудуқдан топилди

Зангиота туманида 2021 йилда туғилган бола яшаш хонадони яқинидаги қудуқ ичидан ўлик ҳолда топилди.  Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, бола бир кун давомида қидирилган.

Бугун 30 август куни 2 ёшли бола ўлик ҳолатда топилган.

Аниқланишича, жорий йилнинг 29 август куни соат тахминан 17:30 атрофида Зангиота тумани, Эркин ҳудуди, Қаҳрамон маҳалласида яшовчи 2021 йилда туғилган И.У. яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб, қайтиб келмаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга кадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+