platina.uz

Тошкент халқаро аэропортида чироқ ўчиб қолди

Шунингдек, маҳаллий авиақатновлар ва учиб келиш терминаллари зудлик билан захира манбаларига ўтказилган. 

Жамият
28 август 2023 йил
Тошкент халқаро аэропортида чироқ ўчиб қолди

Тошкент халқаро аэропортида 27 август куни Қўйлиқ подстанциясида рўй берган авария туфайли электр таъминотида узилиш юз берди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports маълумот берди.

Бир неча сония ичида захира манбалардан парвозларни таъминловчи объектлар: учиш-қўниш йўлаклари, ҳаво ҳаракатини бошқариш тизимлари, радионавигация ускуналари қуввати тикланди. Шу туфайли пойтахт аэропортида рейслар кечиктирилмади, дейилади хабарда.

Шунингдек, маҳаллий авиақатновлар ва учиб келиш терминаллари зудлик билан захира манбаларига ўтказилди. 15 дақиқа ичида, соат 22:24 да халқаро авиақатновлар терминалининг жўнаб кетиш залида ҳам электр таъминоти тикланди.

Соат 22:40да Қўйлиқ подстансиясида юз берган авария бартараф этилиб, пойтахт аэропортида электр таъминоти тўлиқ тикланган.

Эслатиб ўтамиз, 27 август куни Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчиликлар ва чақмоқ ҳодисалари кузатилди, бу электр энергиясидаги узилишларга сабаб бўлган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+