platina.uz
Жамият

Россияда пенсионер икки ўзбекистонликни қулликда ушлаб тургани аниқланди

Қайд этилишича, қария 71 ёшда бўлиб, Ставропол ўлкасида яшаган. 

Россияда пенсионер икки ўзбекистонликни қулликда ушлаб тургани аниқланди

Россияда пенсионер икки нафар Ўзбекистон фуқаросини 20 минг рублга сотиб олиб, олти ой давомида ўз фермасида ишлашга мажбур қилди, дея ёзади Россия ОAВлари.

Қайд этилишича, қария 71 ёшда бўлиб, Ставропол ўлкасида яшаган.

2022 йил охирида нафақахўр икки дўсти билан Россияда ноқонуний яшаб, қулликка айланган 31 ёшли эркак ва 27 ёшли аёлни номаълум шахслардан сотиб олган.

Муҳожирлар Шпаковский муниципал туманидаги “Aвиатор” боғдорчилик ширкатида нафақахўрнинг дача уйида ишлаган. Эркак ўзбекистонликларни туман милицияси ходими топгунига қадар тахминан олти ой ушлаб турган.

Натижада нафақахўр қонунга зид равишда озодликдан маҳрум қилиш ва ноқонуний миграция бўйича қўзғатилган жиноят ишида айбланувчига айланди. Эркак ҳибсга олиниб, қамоққа жўнатилди. Унинг шериги уй қамоғига олинган. Номаълум одам сотувчилар қидирилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid