platina.uz

Самарқандда 49 киши фаст-фуддан заҳарланди

Шифохонага келтирилган беморларнинг 29 нафарига уйига жавоб берилган.

Жамият
22 август 2023 йил
Самарқандда 49 киши фаст-фуддан заҳарланди

Самарқандда 49 нафар фуқаро вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилди. Улар овқатдан заҳарлангани айтилмоқда.

Самарқанд вилояти телевидениеси эфирида айтилишича, уларнинг барчаси шаҳар марказида жойлашган Fast Food марказида хот-дог истеъмол қилганидан кейин соғлиғи ёмонлашган. Жабрланганлар орасида болалар ҳам бор.

Шифохонага келтирилган беморларнинг 29 нафарига уйига жавоб берилган. Қолган 20 нафари даволанишни давом эттирмоқда.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, беморларнинг ҳаётига ҳеч нарса таҳдид солмаяпти.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+