Тошкент метросининг икки бекати ёпилмоқда
“Туркистон-Юнусобод–Шаҳристон" метро бекатлари оралиғида автобуслар қўйилади.
Жамият
19 август 2023 йил
Метронинг “Юнусобод” ва “Туркистон” бекатлари режали профилактик ишларни амалга ошириш мақсадида 26-августдан бошлаб 4 ой муддатга ёпилади.
Юнусобод йўналишидаги поездлар ҳаракати “Шаҳристон” ва “Минг Ўрик” бекатлари оралиғида одатий тарзда ҳаракатланиши давом этади.
Йўловчиларга ноқулайлик туғдирмаслик мақсадида, “Туркистон-Юнусобод–Шаҳристон" метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиғимли автобуслар (метробус) ҳаракати йўлга қўйилади.
Ушбу автобусларнинг кунлик иш вақти тонги 06:00 дан тунги 00:00 га қадар амалга оширилади.