Йўтал сиропи қурбонлари сони янада кўп бўлиши мумкин
Суд мажлиси очиқ деб эълон қилинган бўлса-да, Олий суд матбуот хизмати вакили Platina.uz нашри мухбирининг эркин фаолият олиб боришига тўсқинлик қилмоқда.
Йўтал сиропларидан ҳалок бўлган болалар сони аслида 65 тадан ҳам кўп бўлиши мумкин. Бугунги суд мажлисида 68 та бола рўйхатга олингани айтилган.
Судда қатнашаётган Platina.uz нашри мухбирининг хабар беришича, қурбонлар аслида янада кўпроқ бўлиши мумкин. Мухбиримиз жабрланувчи сифатида қатнашаётган фуқаро билан суҳбатлашган ва унинг набираси ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилмаганини билдирган.
Суд мажлиси очиқ деб эълон қилинган бўлса-да, Олий суд матбуот хизмати вакили Platina.uz нашри мухбирининг эркин фаолият олиб боришига (фото, видео ва аудио ёзувлар олишига, бошқа сайтларда бу муаммо йўқ) тўсқинлик қилмоқда. Бу бўйича Олий суддан изоҳ кутиб қоламиз.
Бугунги суд мажлиси тушдан кейин давом этади.