АҚШ ва Шимолий Корея раҳбарлари юзма-юз учрашиши мумкин
Эслатиб ўтамиз, Ким Чен Ин АҚШнинг аввалги президенти Доналд Трамп билан уч марта учрашган.
Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби Япониянинг Kyodo News агентлигига берган интервюсида AҚШ президенти Жо Байден Ким Чен Ин билан "олдиндан ҳеч қандай шартларсиз” учрашишга тайёрлигини айтди.
“Биз Шимолий Корея билан ҳеч қандай шартларсиз музокаралар столига ўтиришга тайёрмиз”, — деди Кирби.
Унинг қўшимча қилишича, КХДР ҳозирча таклифга ижобий жавоб бермаган.
Аввалроқ, Шимолий Корея мудофаа вазири Корея яриморолида ядро уруши бўлиши аниқлигини ҳақида кескин баёнот берганди.
Эслатиб ўтамиз, Ким Чен Ин АҚШнинг аввалги президенти Доналд Трамп билан уч марта учрашган. Ушбу учрашувлардан бири ҳатто икки Корея чегарасида бўлиб ўтган.
Жо Байден ҳокимиятга келгач ўзаро муносабатлар янада кескинлашди.