Президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилди
Аввалроқ Президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов лавозимидан озод этилганди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Президент Администрацияси раҳбари лавозими тугатилди ҳамда Администрациянинг тузилмасига бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан:
Сунатулла Хусанович Бекенов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ёрдамчиси лавозимидан;
Фурқат Жалолович Рахимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро этувчи аппарати таҳлилий материалларни тайёрлаш ва Администрация бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди.
Аввалроқ Президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов лавозимидан озод этилганди.