Хайрулло Бозоров кўл, канал ва мусиқали фаввора қуриш учун 8,5 млрд. сўм ажратди
Бу бўйича ҳокимнинг фармойиши эълон қилинди.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят марказида қурилаётган "Янги Ўзбекистон" массиви ҳудудида кўл, канал ва мусиқали фаввора қурилиши учун 8,5 млрд сўм , ҳудудни ободонлаштириш ва ёритиш мақсадида жами 3 млрд. сўм маблағ ажратди. Бу бўйича ҳокимнинг фармойиши эълон қилинган.
Ушбу ишлар республика бюджетидан ажратилган ссуда маблағлари эвазига амалга оширилиши белгиланган.
Шунингдек, Фарғона шаҳрида барпо этилаётган "Эко шаҳар" ҳудуди ва шаҳар марказий кўчаларини кўкаламзорлаштириш мақсадида мавсумий гуллар ва манзарали дарахтлар сотиб олиш учун 1 млрд. сўм ажратилади.
Аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов 2 та алоҳида лойиҳага давлат бюджетидан жами 3 млрд. сўмдан ортиқ пул ажратгани маълум бўлганди.




