platina.uz
Жамият

Мактаб бозорларида нима гап?

Platina.uz пойтахтдаги мактаб бозори расталарида бўлди.

Мактаб бозорларида нима гап?

Август ойи кириб келиши билан мактаб ёшидаги фарзандлари бор оилаларда “мактаб бозор қилиш керак”, деган ташвишли оҳангдаги гаплар бошланади. Ота-оналар айни пайтда “сезон”га айланадиган мактаб учун ўқув қуроллар, кийим-кечакларни иложи борича тезроқ харид қилишга шошиладилар.

Platina.uz ҳам шу жараёнларга эътибор қаратиб, пойтахтдаги мактаб бозори расталарида бўлди ва бу йилги мактаб бозор нархларидан сизларни хабардор қилишни мақсад қилди. Қуйида нархлар билан танишишингиз мумкин.

Т/р:

Ўқув қуроллар

Нархи

1.

Дафтар

12 вароқли

500 сўмдан 1000 сўмгача

24 вароқли

1200 сўмдан 1500 сўмгача

36 вароқли

1500 сўмдан 3000 сўмгача

48 вароқли

1800 сўмдан 2500 сўмгача

96 вароқли

4000 сўмдан 7000 сўмгача

2.

Қалам

Қора

2000 сўмдан

Рангли

6000 сўмдан 20000 сўмгача

3.

Чиқарғич

4000 сўмдан 15000 сўмгача

4.

Ўчирғич

4000 сўмдан 15000 сўмгача

5

Ручка

1000 сўмдан 5000 сўмгача

6.

Расм дафтар

12000 сўмдан 18000 сўмгача

7.

Рангли қоғоз

5000 сўмдан 17000 сўмгача

8

Акварел бўёқ

8000 сўмдан 35000 сўмгача

9.

Пластилин

8000 сўмдан 30000 сўмгача

10.

Фломастер

4000 сўмдан 115000 сўмгача

11.

Пинал

5000 сўмдан 20000 сўмгача

12.

Елим

4000 сўмдан 12000 сўмгача

13.

Чизғич

5000 сўмдан 10000 сўмгача

14.

Штрих

5000 сўмдан 8000 сўмгача

15.

Географик атлас

25000 сўм

16.

Оқ қоғоз (100 талик)

6000-7000 сўм

17.

Мактаб сумкаси

120000 сўмдан 300000 сўмгача

18.

Жилд:

Китобга

15000 сўмдан 30000 сўмгача

Дафтарга

12000 сўмдан 25000 сўмгача

Мактаб учун ўқув қуроллар ичида энг муҳими, 12 вароқли дафтар. Сотувчиларнинг айтишича, 12 вароқли дафтарларни ўқув қуроллар билан бирга олсангиз, 600-700 сўм, ҳатто 500 сўм ҳам қилиб беришар экан. Лекин битта сотувчидан фақат 12 вароқли дафтар олсангиз (яъни бошқа ўқув қуролларни олмасангиз) 800-900, ҳатто 1000 сўмдан олар экансиз. Буям битта “бизнес найранги”да. Яна, уларнинг айтишича, битта болага олиниши керак бўлган барча ўқув қуролларининг ўртача умумий нархи 200000 сўмни ташкил этади.(мактаб сумкасидан ташқари). Агар қуролларнинг сифати яхши, қимматроғини оладиган бўлишса 250000 сўмлар атрофида бўлар экан. Биз ҳам ўрганган нархларимиз асосида умумий ҳисобни чиқаришга ҳаракат қилдик. 12 вароқли дафтарларни 1000 сўмдан 20та, 24 вароқли дафтарни 1200 сўмдан 10та, 36 вароқли дафтарни 1500 сўмдан 10 та ва қолган қуролларни ҳам энг паст нархи билан ҳисоблаганимизда, 307000 сўмни ташкил этмоқда. Энди, бу ерда ҳар ким эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, бундан кўпроқ олиши мумкин. Ёки рўйхатда йўқ бўлган қуролларга ҳам эҳтиёж сезиши мумкин. Шуларни ҳисобга олганда, биз битта болага ўқув қуроллари учун жами 500000 сўм кетади, деб ҳисобладик.

Бугун ҳамма мактабда бир хил форма тўлиқ тасдиқланмаганлиги сабабли, формани ҳар бир мактаб ўзи белгиламоқда. Шунга қарамай кўпгина мактаблар “оқ-қора” формада бўлишганлиги учун бозорларда ҳам мактаб учун айнан шундай кийимлар сотилмоқда. Унинг нархларини қуйида билиб олишингиз мумкин.

Т/р:

Кийим-кечаклар

Нархи

1.

Оқ кўйлак

100000 сўмдан 220000 сўмгача

2.

Шим( ўғил болалар учун)

100000 сўмдан 140000 сўмгача

3.

Оқ кофта

145000 сўмдан 170000 сўмгача

4.

Юбка

140000 сўмдан 180000 сўмгача

5.

Бантик

5000 сўмдан 10000 сўмгача

Нархларга қараб, кийим-кечак учун умумий ҳисобни чиқариб олишингиз қийин бўлмайди, назаримизда.


Одинахон Деҳқонова

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid