Абдурасул Абдуллаев Оҳангарон ҳокимлигидан кетди
Унинг ўрнига янги ҳоким тасдиқланган.
Абдурасул Абдуллаев Оҳангарон тумани ҳокими лавозимидан озод этилди. Бунга унинг бошқа ишга ўтиши сабаб сифатида келтирилган.
У 2020 йилдан бери ушбу лавозимда эди. Маълумотларга кўра, у Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.
Муҳитдинов Эркин Мадорбекович Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Эркин Муҳиддинов 1976 йили Андижон вилояти Андижон шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1997 йили Андижон иқтисодиёт бошқарув институти, 2000 йили Банк-молия академияси, 2007 йилда Ривожланаётган иқтисодиётлар институти олий мактабини (Япония) тамомлаган.