Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида аҳолидан минглаб мурожаатлар келиб тушди
Вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида тижорат банклари томонидан 1 110 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига жами 61,2 млрд. сўм кредит ажратилди.
Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Сурхондарё ҳамда Тошкент вилоятларида давом эттирмоқда.
Ишчи гуруҳ таркибига Президент Администрацияси масъул ходимлари, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Халқ қабулхоналарининг масъул ходимлари, 15 та республика вазирлик ва идоралари ҳамда вилоят, туман ва шаҳар секторлари, соҳавий ташкилотлар раҳбарлари жалб этилган.
Қисқа муддат ичида Республика ишчи гуруҳи масъуллари саъйи-ҳаракатлари билан Сурхондарё вилоятида ички йўлларнинг 17,9 км қисми таъмирланди. Шундан, 10,1 км шағаллаштирилди, 7,8 км йўл асфальт қилинди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 174 та темир бетон таянчлар ўрнатилди, 6,1 км янги тармоқ тортилди. Аҳолига қўшимча 482,8 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 14,2 км тармоқ тортилди, 5 та сув қудуғи қазилди, 2 та сув минораси ўрнатилди.
Вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида тижорат банклари томонидан 1 110 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига жами 61,2 млрд. сўм кредит ажратилди. Жумладан, Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 316 нафар фуқарога 6,9 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.
Жами 546 нафар фуқаронинг бандлигига кўмаклашилди. Шундан, 120 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди, 76 нафар фуқаролар касб-ҳунарга ўқишга жалб этилди, 350 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди.
“Аёллар дафтари” рўйхатидаги 270 нафар хотин-қизларга 132,7 млн. сўмлик ёрдам кўрсатилди. “Ёшлар дафтари” рўйхатидаги 87 нафар ёшларга 203,7 млн. сўмлик ёрдамлар кўрсатилди. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан 28 нафар кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси, моддий ёрдам тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали келиб тушган 35 379 та мурожаатлардан жойида 814 та мурожаат ҳал этилди.
Ана шундай ишлар Тошкент вилоятида ҳам давом этмоқда.
Жумладан, вилоятнинг 5,95 км ички йўлларга асфальт қопламаси ётқизиш ва шағаллаштириш ишлари бажарилди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида темир-бетон таянчлар ўрнатиш ҳамда 5 км янги электр тармоқ тортиш ишлари бажарилди. Ичимлик сувини яхшилаш борасида ҳудудда 4,8 км янги ичимлик суви тармоғи тортилди.
Коммунал хўжалиги соҳасини яхшилаш борасида Янгийўл шаҳри “Олтинобод” маҳалласи Маърифат кўчасидаги кўп қаватли уйларнинг кириш йўлакларини таъмирлаш, фасад қисмини таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Пискент туманида мақсадли тиббий кўрик ташкил этилиб, кўрик давомида 265 нафар фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан, 23 нафар беморларга туман ва республика муассасаларида даволанишга муҳтож деб топилиб, даволаниш ва диагностика учун бепул йўлланмалар берилди.
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат банклари томонидан 848 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 33,7 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши таъминланди. Шундан, оилавий тадбиркорлик йўналишида 178 тага 4,3 млрд сўм, саноат соҳаси йўналишида 2 тага 2,4 млрд сўм, хизмат кўрсатиш соҳасига 16 тага 2,9 млдр сўм маблағ ажратилди.