Трампга йирик айблов қўйилди: у бир неча 100 йилга қамалиши мумкин

Июн ойида Трампга нисбатан 37 та модда бўйича айблов эълон қилинган.

Жаҳон
2 август 2023 йил
Трампга йирик айблов қўйилди: у бир неча 100 йилга қамалиши мумкин

Федерал ҳакамлар ҳайъати AҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампнинг 2020 йилги сайловларга аралашишга уриниш ва 2021 йил январида Конгрессдаги тартибсизликлар бўйича айблов хулосасини тасдиқлади.

CNN маълумотларига кўра, тўртта модда бўйича янги айбловлар ҳақида кетмоқда: "AҚШни алдаш учун фитна", "расмий тартиб-қоидаларга бузиш", "расмий тартиб-қоидаларга аралашиш ва ўзгартиришга уриниш", "ҳуқуқларга қарши фитна" .

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ AҚШ собиқ президентига нисбатан махфий ҳужжатларни сақлаш бўйича иккита янги айблов қўйилганди. Июн ойида Трампга нисбатан 37 та модда бўйича айблов эълон қилинган. Aйблов хулосасида “махфий ҳужжатларни ноқонуний сақлаш”, “ёлғон гувоҳлик бериш” ва “одил судловга тўсқинлик қилиш мақсадида тил бириктириш” каби моддалар мавжуд. 

Уларнинг ҳар бири Оқ уйнинг собиқ раҳбарини 20 йиллик қамоқ жазоси билан таҳдид қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Доналд Трамп 2024 йил бўлиб ўтадиган президент сайловида амалдаги президент Жо Байденга қаршилик қилувчи асосий номзод сифатида кўрилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+