platina.uz
Сиёсат

Мирзиёев ва Эрдўғон учрашади

Лекин  ҳозирча учрашув қаерда ўтиши маълум эмас. 

Мирзиёев ва Эрдўғон учрашади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўзаро учрашиши мумкин. Лекин учрашув жойи маълум қилинмаган.

Бугун икки давлат раҳбари ўзаро телефон мулоқоти ўтказган.

"Бўлажак қўшма тадбирлар режаси, хусусан, олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди", дейилади хабарда.

Шунингдек, Саноат кооперацияси бўйича, шу жумладан энергетика, тоғ-кон, озиқ-овқат, тўқимачилик ва бошқа тармоқларда янги лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid