platina.uz

Фарғонада ёнғинга қарши ёппасига чора кўриш бошланди

Шаҳар ва туманларда талабга жавоб бермайдиган шундай турдаги объектлар ёпилади.

Жамият
31 июль 2023 йил
Фарғонада ёнғинга қарши ёппасига чора кўриш бошланди

Фарғона вилояти ҳокимининг "Фарғона шаҳридаги караоке клубида юз берган ёнғин билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва келгусида содир бўлишининг олдини олиш тўғрисида" қарори эълон қилинди.

Унда айтилишича, ёнғин натижасида юзаган келган токсик заҳарли тутундан олти киши заҳарланиб вафот этган.

Қарорга кўра, мулкчилик шаклидан қатъий назар барча шаҳар ва туманлардаги кўпқаватли тураржойларнинг ертўласида жойлашган объектларнинг техник ва санитария талаблари ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан атрофлича ўрганилиб чиқилади. Ўрганишлар давомида:

— хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига;

— санитария нормалари ва қоидаларига;

— муҳандислик лойиҳалари ва газ талаблари ва ҳоказоларга эътибор берилади.

Шаҳар ва туманларда талабга жавоб бермайдиган шундай турдаги объектлар ёпилади. Таъкидлаш жоизки, бунақа қарорлар Фарғонанинг ҳамма туман ҳокимлари томонидан ҳам қабул қилиняпти.

Эслатиб ўтамиз, 29 июл куни Фарғона шаҳрида содир бўлган ёнғин оқибатида 6 киши вафот этган ва 7 киши шифохонага ётқизилганди. Президент топшириғига асосан воқеани ўрганиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Бош вазир ўринбосари А.Раматов бошчилигида ҳукумат комиссияси тузилган ва Фарғона вилоятига жўнаб кетган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+