platina.uz
Жамият

Чироқсизликдан иккинчи қурбон: Фарғонада ишчини станок қисиб қолди

Меҳнат кодексининг 192-моддасида, боқувчининг вафот этгани муносабати билан зарарни иш берувчи томонидан тўлаш мажбурияти белгиланган.

Чироқсизликдан иккинчи қурбон: Фарғонада ишчини станок қисиб қолди

Фарғона вилояти, Бувайда туманида чироқ ўчган пайт станокни тузатмоқчи бўлган ишчи ҳалок бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда журналист Шарифа Мадраҳимова хабар тарқатди.

"Бувайда туманининг "Беглар"МФЙсида жойлашган "Лион Принт" корхонасида бахтсиз ҳодиса туфайли бир ишчи ўлибди. Айтишларича, электр узилиб қолган, свет келгунча станокни тузатиб оламан, деб ўйлаган ишчи станокни таъмирлашни бошлаган. Шу пайт свет келиб қолган" дея ёзади у.

"Ишчи Учкўприк туманининг Меҳнатобод қишлоғида яшаган, тўрт фарзанди бўлган. Хотини "Аёллар дафтари"да тураркан. Корхона раҳбари барча маросимларни кўтараман, дебди.

Меҳнат қонунчилигида, иш вақтида ўлган одамнинг оила аъзоларига компенсация бериш кўзда тутилганми?

Нима деб ўйлайсизлар, марҳумнинг яқинлари бу компенсацияни ҳеч бир қийинчиликсиз ола оладими?" дея савол қўяди муаллиф.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, ўз меҳнат вазифаларини бажариши муносабати билан ходим вафот этган тақдирда, унинг оила аъзоларига етказилган ҳар қандай зарарни (шу жумладан, маънавий зарарни) иш берувчи, башарти бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса, тўлиқ ҳажмда тўлайди.

Яъни иш берувчи марҳум ходимнинг оила аъзоларига қуйидагиларни тўлайди:

  • маънавий зарар;
  • боқувчининг вафот этгани муносабати билан зарар;
  • вафоти муносабати билан бир йўла бериладиган нафақа.

Меҳнат кодексининг 192-моддасида, боқувчининг вафот этгани муносабати билан зарарни иш берувчи томонидан тўлаш мажбурияти белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Тошкентдаги янги қурилган бинолардан бирида чироқ йўқлиги учун лифтда 32 ёшли аёл вафот этганди. Аёлнинг мурдаси бир неча кун лифт ичида қолгани маълум бўлган ва 28 июл куни топилганди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid