Самарқандда йиллар давомида ҳал этилмаган муаммолар аниқланди

Йўл, коммуникация тармоқлари, инфратузилма ҳолатини яхшилаш учун жами 38,1 км ички йўлларга асфальт қопламаси ётқизиш ва шағаллаштириш ишлари бажарилган.

Жамият
28 июль 2023 йил
Самарқандда йиллар давомида ҳал этилмаган муаммолар аниқланди

Президент топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи  Самарқанд вилоятидаги муаммоларни ўрганди. Унда ижтимоий-иқтисодий вазиятни ўрганиш ва намунавий кўча, обод хонадон тизимини жойларда ташкил этиш ҳамда аҳоли билан мулоқот ўтказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Президент маслаҳатчиси ўринбосари бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи таркибига Президент Администрацияси масъул ходимлари, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Халқ қабулхоналарининг масъул ходимлари, 15 та республика вазирлик ва идоралари ҳамда вилоят, туман ва шаҳар секторлари, соҳавий ташкилотлар раҳбарлари жалб этилди.

Ишчи гуруҳлар томонидан вилоятнинг 16 та туман ва шаҳарларидаги ижтимоий-иқтисодий аҳволи оғир бўлган маҳаллаларда хонадонбай юриш орқали аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатаётган қатор муаммолар аниқланди. Мисол учун, Каттақўрғон шаҳри, Жомбой, Булунғур ва Нарпай туманларида аҳоли уй-жойларининг ичимлик суви, электр таъминоти ва ички йўллар таъмири, Самарқанд шаҳри, Пайариқ, Оқдарё, Самарқанд туманларида эса оилавий шифокорлик пунктлари ёки мактабгача таълим масканлари сингари қатор ижтимоий соҳа объектларининг мукаммал таъмирга муҳтожлиги каби масалалар. 

Ушбу аниқланган муаммоларни ҳал этиш мақсадида Ишчи гуруҳ масъуллари томонидан қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, йўл, коммуникация тармоқлари, инфратузилма ҳолатини яхшилаш учун жами 38,1 км ички йўлларга асфальт қопламаси ётқизиш ва шағаллаштириш ишлари бажарилди. Мисол учун Каттақўрғон шаҳри “Нуробод” маҳалласида 3,1 км, “Кунжупай” маҳалласида 0,9 км, Булунғур тумани “Самарқанд” маҳалласида 1,8 км, Пайариқ тумани “Халқобод” маҳалласида 1,3 км, Нарпай тумани “Ўзбекистон” маҳалласида 1,0 км, Самарқанд шаҳри “Мулён” маҳалласида 1,2 км асфальт ётқизиш ишлари бажарилди.

Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 3 дона трансформатор, 104 дона темир-бетон таянчлар ўрнатиш ҳамда 4,05 км янги  электр тармоқ тортиш ишлари бажарилди. Жумладан, Булунғур туманида 47 дона, Самарқанд туманида 23 дона таянч устунлар ва Пайариқ туманида, Каттақўрғон шаҳрида 1 донадан трансформатор ўрнатилди.

Ичимлик сувини яхшилаш борасида ҳудудда 5 900 метр ичимлик суви тармоғи тортилди. Жумладан, Нарпай тумани “Гулистон” маҳалласига 1 000 метр, Каттақўрғон тумани “Намозполвон” ва “Кумушқирғоқ”маҳалласига 950 метр, Пайариқ тумани Челак шаҳрида 800 метр ичимлик сув тармоқлари тортилди. Шунингдек, Самарқанд ва Пахтачи туманларида қатор сув иншоотларидаги сув насослари янгилаб берилди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш масалалари ҳам Республика ишчи гуруҳи эътибори марказида бўлди. Ушбу мақсадда тижорат банклари томонидан 1 971 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 83,9 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши таъминланди. Шундан, оилавий тадбиркорлик йўналишида 397 тага 7, 8 млрд. сўм, савдо фаолияти йўналишида 6 тага 535 млн. сўм, хизмат кўрсатиш соҳасига 11 тага 13 млрд сўм, қишлоқ хўжалиги соҳасига 9 тага 5,8  млрд сўм маблағ ажратилди.

Шунингдек, 20 нафар фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш мақсадида “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғарма”си маблағлари ҳисобидан субсидия асосида жами 87,0 млн. сўмлик тикув машиналари, 3 нафар фуқарога қандолатчилик фолиятини бошлаш учун 3 дона 18,7 млн. сўмлик пишириқ печи ва қишлоқ хўжалиги фолияти билан шуғулланиш учуна 16 нафар фуқарога 97,9 млн. сўмлик мотокултиваторлар етказиб берилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+