platina.uz
Жамият

Икки вилоят ҳокими ўринбосари ишдан кетди

Шунингдек, Сирдарё вилояти ИИБ раҳбарининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Икки вилоят ҳокими ўринбосари ишдан кетди

Ёшлар билан ишлашни ўз ҳолига ташлаб қўйгани учун Сирдарё ва Навоий вилоятлари ҳокимларининг ёшлар сиёсати бўйича ўринбосарлари Ш.Зайниддинов ва Я.Душанов ишдан кетди. Бу ҳақда Фарғонадаги президент йиғилишида маълум қилинди.

Шунингдек, Сирдарё вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Фарғонада вояга етмаганлар содир этган оғир жиноятларнинг 20 фоизи ва ўта оғир жиноятларнинг 43 фоизи айнан Қўқон шаҳрига тўғри келган. Ачинарлиси, 47 нафар мактаб ва 18 нафар коллеж ўқувчилари жиноятга қўл урган.

Бу бутун республика бўйича энг ёмон кўрсаткич ҳисобланади.

Ёшлар ишлари агентлиги, Хавфсизлик хизмати раисининг ёшлар сиёсатига масъул ўринбосари Қўқондаги вазиятни жиловлашда эътиборсизлик ва сусткашликка йўл қўяётгани танқид қилинди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid