platina.uz

Зойир Мирзаев бюджетдан 7 млрд. сўм ажратди

Аввалроқ вилоят кенгаши қарори билан ичимлик суви нархлари икки баробарга оширилганди. 

Иқтисод
26 июль 2023 йил
Зойир Мирзаев бюджетдан 7 млрд. сўм ажратди

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тасдиқлаган қарорга асосан бюджетдан қўшимча равишда 7 млрд. сўм турли тадбирлар учун ажратилади. Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши қарорида айтилади.

Қарор маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағларидан фойдаланиш чора-тадбирларига бағишланади.

Жумладан, шаҳар ва туманларида "Кексалар маслаҳати" гуруҳи раҳбарларини рағбатлантириш учун 2029,5 миллион сўм маблағ ажратилади.

Шунингдек, Тошкент вилояти йўл инфратузилмасини бош режасини ишлаб чиқиш 3,6 млрд. сўм ажратилиши белгиланган.

Ободонлаштириш ходимлари учун иш қуролларига 800 миллион сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган. Жами мақсадлар учун сарфланаётган пуллар 7 млрд. сўмдан ошади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вилоят кенгаши қарори билан ичимлик суви нархлари икки баробарга ошиши белгиланганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+