Ўзбекистон импорти экспортдан анча кўплигича қолмоқда
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлат Хитой бўлиб қолмоқда.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 6 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида экспорт 12,1 млрд АҚШ доллари ва импорт 17,0 млрд. АҚШ долларини ташкил этган.
2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси қарийб 29,2 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4,7 млрд АҚШ долларига ёки 19,4 фоизга ошган.
Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-май ойларида жаҳоннинг 183 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлат Хитой бўлиб қолмоқда — беш ойда 4,5 млрд.
Иккинчи ўринда Россия бормоқда — 3,8 млрд.