Ўзбекистоннинг 4 ойда ташқи савдо айланмаси қанчага етгани маълум қилинди
2023 йилнинг январь-апрель ойларида жаҳоннинг 176 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.
Сиёсат
20 май 2023 йил
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 19,6 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2,3 млрд АҚШ долларига ёки 13,4 фоизга ошган.
Ушбу даврда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида экспорт 7,7 млрд АҚШ доллари ва импорт 11,9 млрд. АҚШ долларини ташкил этган.
Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-апрель ойларида жаҳоннинг 176 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.