Автомобил импорт қилишдаги баъзи чекловлар бекор қилинди
Жисмоний ва юридик шахслар томонидан транспорт воситасини импорт қилишда мувофиқлик сертификатида беришдаги “бир йилда бир дона транспорт воситаси” чеклови олиб ташланди.

Автомобил импорт қилишдаги чекловлар бекор қилинди. Бу ҳақда президентнинг қурилиш соҳасида натижага асосланган бошқарувни жорий этиш ва соҳада давлат хизматларини соддалаштириш бўйича фармонида келтириб ўтилади.
Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 237-сон қарори билан тасдиқланган Низомга ўзгартириш киритилди.
Унга кўра, жисмоний ва юридик шахслар томонидан транспорт воситасини импорт қилишда мувофиқлик сертификатида беришдаги “бир йилда бир дона транспорт воситаси” чеклови олиб ташланди.
Яъни, энди жисмоний шахслар ҳам хориждан чекловларсиз автомобил импорт қилиши мумкин.
