platina.uz

Ўзбекистонга автомобил импорти кескин ортди: фойда ва зарарлар

Истеъмол бозорида талабга нисбатан таклиф ортса, нарх-наво оптималлашади. Лекин шу билан бирга миллий валюта заифлашиб, валюта улуши қисқариши мумкин. 

Иқтисод
6 апрель, 9:43
Ўзбекистонга автомобил импорти кескин ортди: фойда ва зарарлар

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-февраль ойларида хориждан қиймати 383,1 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 17 553 дона енгил автомобил импорт қилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12 527 тага ошган.

Шу ўринда автомобиль импортининг фойда ва зарарларини атрофлича таҳлил қилиш айни муддао.

Аввало, тан олиш керакки, импорт қилинаётган машиналар сифат жиҳатдан анча устун ва замон талабига жавоб бера олади. Энди, тасаввур қилинг: шундай машиналар оқими мамлакатга йўналган бир пайтда машинасозлик соҳасида қизғин, соғлом рақобат пайдо бўлади. Пировардида, инновацион технологиялардан кенг фойдаланиб, рақобатбардош машиналар ишлаб чиқаришга эришилади.

Иккинчидан, истеъмол бозорида талабга нисбатан таклиф ортса, нарх-наво оптималлашади. Шубҳасиз, бу истеъмолчиларга фойда бўлади.

Бироқ автомобил импорти ишсизлик даражаси ўсишига сабаб бўлиши мумкин. Дейлик, рақобатбардош завод-корхоналар кўпайди ва Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган автомобилларга нисбатан талаб камайди. Натижада, корхонанинг даромадлилик даражаси ва шунга мувофиқ соф фойда кескин тушиб кетади. Оқибатда, ё иш ўрни қисқаради ёки иш ҳақи салбий кўрсаткичга келиб қолади.

Яна бир ёмон томони шундаки, Ўзбекистонга автомобил импорт қилиниши валюта улуши қисқаришига, инфляция кескин ошиб, миллий валюта кучи радикал тарзда заифлашишига олиб келиши мумкин. Бу иқтисодий танглик дегани.
Ўзбекистонга 2024 йилнинг дастлабки икки ойида энг кўп енгил автомобил импорт қилинган давлатлар Хитой (12 808та), Корея ( 4 176та), АҚШ ( 455та), Япония (29та), Германия (27та)га тўғри келади.

Хусусан булар орасидан Хитой ҳукумати автомобил ишлаб чиқарувчиларни глобал автомобилсозлик саноатида биринчи ўринга чиқариш учун экологик тоза ва тежамкор автомобилларни ривожлантиришни стратегик вазифа қилиб олганига анча йиллар бўлган.

Сўғдиёна Собирова,
ЎзДЖТУ талабаси.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+