platina.uz
Иқтисод

Сирдарё ҳокими бюджетдан 2,6 миллиард сўм ажратди

Ушбу маблағ вилоят бюджетининг эркин маблағлари ҳисобидан ажратилиши белгиланган. 

Сирдарё ҳокими бюджетдан 2,6 миллиард сўм ажратди

Сирдарё ҳокими вилояти фармойиши билан Гулистон шаҳрида ташкил этилган малакали қурувчиларнинг озиқ-овқат маблағлари учун 400 млн. сўм ажратилиши белгиланди.

Мазкур ҳужжат онлайн платформага жойлаштирилган.

Ушбу маблағ вилоят бюджетининг эркин маблағлари ҳисобидан ажратилиши белгиланган.

Шунингдек, Гулистон шаҳридаги кўп квартирали уйларни таъмирлаш ва ободонлаштириш учун 1 млрд. 500 млн. сўм пул ажратилиши бўйича фармойиш имзоланган. Маблағлар "Ягона буюртмачи хизмати" ДУКка ажратилилади.

Бундан ташқари Боёвут тумани Давлат хизматлари маркази маъмурий биноси қурилишини якунлаш учун вилоят маҳаллий даромадларидан 700 млн. сўм пул берилади.

Аввалроқ Қашқадарёда республика бюджетидан ажратилган икки юз миллиард сўм электр энергия, ичимлик суви ва оқова сув таъминоти, ички йўлларни таъминлаш ва ижтимоий муаммоларни ҳал этишга сарфланиши хабар берилганди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid