ОАВ: Европани даҳшатли иссиқ кутмоқда
"Саҳрои Кабирдаги янги термал портлаш Европа учун янада экстремал шароитларни яратади", дейилади материалда.
Европанинг жанубий мамлакатларида яқин кунларда Саҳрои Кабирда юз берган термал портлаш туфайли ҳаддан ташқари иссиқлик кузатилиши мумкин.
Бу ҳақда об-ҳаво маълумотларига таяниб, Bloomberg хабар бермоқда.
"Саҳрои Кабирдаги янги термал портлаш Европа учун янада экстремал шароитларни яратади", дейилади материалда.
Метеорологик прогнозларга кўра, Италияда ҳаво ҳарорати рекорд даражадаги +50 ° С га етиши мумкин. Таъкидланишича, Европада ҳарорат рекорди 2021 йилда қайд этилган - ўша пайтда Сицилияда + 48 ° C бўлган, аммо Шимолий Aфрикадан келган янги иссиқлик тўлқини бир вақтнинг ўзида бир нечта Европа минтақаларидаги кўрсаткичларни янгилаши мумкин.
Мақолада қайд этилишича, айни пайтда Aфина, Рим ва Мадридда аномал иссиқ ҳаво кузатилмоқда.