platina.uz
Жаҳон

Европалик фермерлар "ҳалокатли даражадаги паст ҳосил"дан огоҳлантирди

Кучли жазирама ва қурғоқчилик қишлоқ хўжалигига таъсир этди. ​Европанинг энг йирик дон ишлаб чиқарувчиси бўлган Францияда маккажўхори ҳосили 35% га камайиб, 9 миллион тонна бўлиши айтилган. 

Европалик фермерлар "ҳалокатли даражадаги паст ҳосил"дан огоҳлантирди

Франция, Италия ва Испаниядаги сабзавот ва дон ишлаб чиқарувчилари узоқ давом этган, рекорд даражадаги иссиқлик тўлқинлари қурғоқчилик билан бирга кечганлиги сабабли "ҳалокатли даражада паст ҳосил" ҳақида хабар беришди. Бу ҳақда The Guardian маълумот берди.

​Европанинг энг йирик дон ишлаб чиқарувчиси бўлган Францияда маккажўхори ҳосили 35% га камайиб, 9 миллион тоннага етиши кутилмоқда, бу пасайиш охирги марта 1980 йилда кузатилган эди. Сабзавот ишлаб чиқариш ҳам сезиларли даражада камайди: қовоқ учун 25%, нўхат учун 40%, брокколи учун 60% ва артишок учун 50% дан 100% гача.

Франция Қишлоқ хўжалиги вазирлиги статистика хизмати маълумотларига кўра, қишки чорва моллари учун пичан тайёрлаш 1989-2018 йиллардаги ўртача кўрсаткичдан тахминан 30% га паст бўлган.

​Ўртача ва кучли қурғоқчилик Италия қишлоқ хўжалиги ерларининг тахминан 60% га таъсир кўрсатди. Фермерлар ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари миллий ташкилотининг маълумотларига кўра, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги, шунингдек, мева-сабзавот ишлаб чиқариш кескин пасайди, сўт ишлаб чиқариш эса 20% га камайди. Испанияда Кастилия ва Леонда ғалла ҳосили ўтган йилга нисбатан 35%, Мадрид минтақасида 49% ва Андалусияда 24% га кам. Қўй ва эчки сути ишлаб чиқариш ҳам мос равишда 6,5% ва 10,8% га камайди. Испания Виночилар Миллий Федерацияси 2026 йилда ишлаб чиқаришнинг 20% га пасайишини башорат қилмоқда.

​Европа Иттифоқи ҳукуматлари қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш учун катта ёрдам пакетларини ваъда қилишди. Масалан, Франция Бош вазири Себастьян Лекорню 2027 йилги бюджетда 145 миллион евро миқдорида тезкор ёрдам, шунингдек, "таркибий қўллаб-қувватлаш ва инвестиция чоралари" ажратишни ваъда қилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid