platina.uz

Ўзбекистонликлар истеъмол қилаётган музқаймоқлар қайси давлатларда тайёрланмоқда? Рақамлар

Музқаймоқ маҳсулотлари импорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 158 тоннага ошган. 

Иқтисод
15 июль 2023 йил
Ўзбекистонликлар истеъмол қилаётган музқаймоқлар қайси давлатларда тайёрланмоқда? Рақамлар

Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, бугунги кунда ўзбекистониклар истеъмол қилаётган музқаймоқларнинг асосий қисми Россия ва Қозоғистонда ишлаб чиқарилмоқда.

2023 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон 8 та хорижий давлатлардан қиймати 3,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларини импорт қилган.

Музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотлари импорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 158 тоннага ошган.

2023 йилнинг 5 ойида Ўзбекистонга импорт қилинган музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларинининг энг катта улушига эга бўлган давлатлар:

Россия – 458 тонна

Қозоғистон – 164 тонна

Беларусь Р. – 36 тонна

Қирғиз Р. – 33 тонна

Эстония – 27 тонна

Литва – 8,6 тонна

Франция – 7,4 тонна.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+