Хитойнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Аввалги элчи Цзян Ян жорий йилнинг февраль ойида беш йиллик дипломатик миссиясисини якунланганди.

Юй Цзюнь Хитойнинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда элчихона расмий сайтида хабар берилган.
Юй Цзюнь 1972 йил август ойида туғилган, бундан аввал ТИВнинг тегишли бўлим ва идораларида, шунингдек, Хитойнинг хориждаги элчихоналари ва консулликларида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалги элчи Цзян Ян жорий йилнинг февраль ойида беш йиллик дипломатик миссиясисини якунланганди.