platina.uz

Эрдўғон Ғарбга қаршилик қилишни тўхтатди

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Украинага кенг миқёсли ҳужуми ортидан Швеция ва Финляндия НАТОга киришга қарор қилди.

Жаҳон
11 июль 2023 йил
Эрдўғон Ғарбга қаршилик қилишни тўхтатди

НAТО бош котиби Йенс Столтенберг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Швециянинг НAТОга қабул қилиниши ҳақидаги протоколни ратификация қилиш учун парламентга тақдим этишга рози бўлганини маълум қилди.

Бу ҳақда у Швеция бош вазири Улф Кристерссон билан учрашувда маълум қилган.

“Европатлантика ҳудудида жиловлаш ва мудофаа муҳимлигини инобатга олган ҳолда, турк томони ратификацияни таъминлаш учун ассамблея билан яқиндан ҳамкорлик қилади”, — дейилади Столтенберг баёнотида.

Эрдўғон Швециянинг НAТОга киришини бир йил давомида тўсиб қўйди ва Туркиянинг Европа Иттифоқига кириши бўйича аниқ иш қилинмагунча бу ишга рози бўлмаслигини маълум қилганди.

Швецияда Қуръони каримнинг ёқилиши каби можаролар икки давлат ўртасидаги муносабатларни ёмонлаштириб юборганди.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Украинага кенг миқёсли ҳужуми ортидан Швеция ва Финляндия НАТОга киришга қарор қилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+