Европа Иттифоқи Швецияда Қуръон ёқилишини қоралади
Кейинчалик вазиятнинг кескинлашувининг олдини олиш учун Европа Иттифоқи бирлашишни ва ўзаро ҳурмат учун ҳаракат қилишни таклиф қилган.
Европа Иттифоқи Швецияда Қуръон ёқиб юборилганини қоралаб чиқди, бироқ ташкилот ўз фикрини эркин билдириш ҳуқуқини қўллашини билдирди.
Бу ҳақда 1 июл куни ЕИ расмий сайтида маълум қилинди.
“Ушбу ҳаракат ҳеч қандай тарзда Европа Иттифоқи нуқтаи назарини акс эттирмайди. Қуръон ёки бошқа муқаддас китобларни ёқиш ҳақоратли, ҳурматсизлик ва аниқ провокациядир.
Ирқчилик, ксенофобия ва шунга ўхшаш муросасизликнинг намоён бўлишига Европада ўрин йўқ", дейилади баёнотда.
Баёнотда бундай хатти-ҳаракат мусулмонларнинг Қурбон ҳайити куни содир этилгани, бу ҳаракатни шак-шубҳасиз янада қораланиши таъкидланган.
Кейинчалик вазиятнинг кескинлашувининг олдини олиш учун Европа Иттифоқи бирлашишни ва ўзаро ҳурмат учун ҳаракат қилишни таклиф қилган.
Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли асли ироқлик Салван Момика Швеция пойтахтидаги бош масжид олдида муқаддас китобни ёққанди. Бунгача январ ойида даниялик шахс Расмус Палудан ҳам икки бор шу ишга қўл урганди.