Бош прокуратурага сайлов бўйича 250 дан зиёд мурожаат келиб тушди
Бу ҳақда Бош прокурор ўринбосари Шоҳруҳ Аминов иштирокида брифингда маълум қилинди.
Соат 15:00 гача Бош прокуратурага президент сайлови бўйича 250 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларда асосан сайлов қонунчилигига оид ҳуқуқий тушунтириш сўралган.
Бу ҳақда Бош прокурор ўринбосари Шоҳруҳ Аминов иштирокида брифингда маълум қилинди.
Аминовнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Конституциясига мувофиқ, суд томонидан муомалага лаёқатсиз, деб топилган фуқаролар, содир этган оғир жиноятлари учун озодликдан маҳрум этилган шахслар фақат суд қарорига мувофиқ сайлов ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин. Акс ҳолда ҳеч қандай чекловлар қўйилиши мумкин эмас. Прокуратура идоралари мана шу қоидага риоя этилишига жиддий эътибор қаратмоқда. Бунинг учун тегишли ишчи гуруҳлари ташкил этилди. Улар сайловни ташкил этиш ва ўтказишга оид ва фуқароларнинг сайлов қонунчилиги бузилиши юзасидан мурожаатларини зудлик билан кўриб чиқиб, тегишли чора кўришга тайёр. Қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда улар тезкор батараф этилади.
Ҳозиргача сайлов жараёнига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бирор жиддий ҳолатлар кузатилмади.
Ҳуқуқбузарликка оид хабарлар келиб тушмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сайловчилар давомати 33 фоиздан ошиб, сайлов ташкил этилган дея ҳисобланиши маълум қилинганди.