Сайлов бўлиб ўтди, деб ҳисобласак бўлади – МСК раис ўринбосари Баҳром Қўчқоров
Марказий сайлов комиссияси вакили овоз бериш жараёнининг бориши ва сайловчиларнинг иштироки ҳақида маълумот берди
Соат 12 да Марказий сайлов комиссияси вакили овоз бериш жараёнининг бориши ва сайловчиларнинг иштироки ҳақида маълумот берди. Комиссия раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров сайловларнинг очиқ ва шаффоф ўтаётганини таъкидлади.
Соат 8:00 дан 11:00 гача бўлган ҳолатга Ўзбекистон ҳудудлари кесимида сайловчилар рўйхатига киритилган сайловчиларнинг иштирок этиш улуши қуйидагича бўлди:
Қорақалпоғистон Республикаси - 32,51%
Андижон вилояти - 39,37%
Бухоро вилояти - 33,58%
Жиззах - 39, 23%
Навоий вилояти 38,50%
Наманган вилояти - 32,84%
Самарқанда вилояти - 34,22%
Сирдарё вилояти - 38,19%
Сурхондарё вилояти - 32,51%
Тошкент вилояти - 28,80%
Фарғона вилояти - 35,96%
Хоразм вилояти - 36,97%
Қашқадарё вилояти 30,40%
Тошкент шаҳри - 26, 27%
Ўзбекистонда сайловчилар рўйхатига киритилган 19 мл.ндан зиёд сайловчиларнинг 6 млн. 463 минги овоз бериб бўлди. Бу рўйхатдаги сайловчиларнинг 33,54 фоизини ташкил этади. Ўзбекистон Сайлов кодексининг 97-моддасига кўра, сайловчиларнинг 33 дан кўпроғи қатнашса, сайлов ўтган, деб ҳисобланади. Демак сайловларни ўтган деб ҳисоблашга асос мавжуд.
Раис ўринбосарининг маълум қилишича, сайлов участкаларида жиддий қонун бузилиши ҳолатлари ҳақида маълумотлар келиб тушмаган. Фақат айрим участкалардаги овоз бериш кабиналарида парда йўқлиги ҳақида хабар қилинган. Бироқ сайлов қонунчилигида парда бўлиши шарт деган талаб йўқ. Шу боис буни қонунбузилиши деб ҳисоблаб бўлмайди.
Бугун сайловлар соат 20.00 га қадар давом этади.