platina.uz
Жамият

ЖССТ: экологик муаммолар Европа ва Марказий Осиёда миллионлаб ўлимларга сабаб бўлмоқда

Шунингдек, 77 миллиондан ошиқ киши тоза ичимлик суви масаласида қийналмоқда. 

ЖССТ: экологик муаммолар Европа ва Марказий Осиёда миллионлаб ўлимларга сабаб бўлмоқда

Экологик муаммолар Европа ва Марказий Осиёда жойлашган 53 давлат аҳолисининг саломатлигига путур етказмоқда. Бу ҳақда ЖССТ ҳисоботида айтилади.

Ҳисоботда келтирилишича, бюрога аъзо 53 давлатда (жумладан, Марказий Осиё мамлакатларида) қайд этилаётган барча касалликларнинг қарийб 15 фоизи ушбу омил оқибатида пайдо бўляпти.

Бундан ташқари, Буюк Британиядан Хитой чегараларигача қамраб олган мазкур ҳудудда экологик муаммолар туфайли йилига 1,4 миллион инсон ҳаётдан кўз юммоқда.

Уларнинг 570 минг нафарга яқини атмосфера ифлосланиши оқибатида келиб чиқаётган хасталиклар қурбонларидир.

Қолаверса, биргина 2022 йилда Европа минтақасида кузатилган аномал иссиқ ҳарорат камида 20 минг кишининг ўлимига сабаб бўлди.

Шунингдек, 77 миллиондан ошиқ киши тоза ичимлик суви масаласида қийналмоқда.

Аввалроқ Марказий Осиёда сув инқирози бошлангани хабар берилганди. Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, агар ҳозирги тенденциялар давом этса, қурғоқчилик келишмовчиликлар ва катта миграция оқимига олиб келиши мумкин.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid